Фабрегас нега "Арсенал"дан кетган эди?

У кечалари ухламай чиқарди.
Испаниялик машҳур футболчи Сеск Фабрегас "Арсенал"дан кетиш сабабини очиқлади.
"Мен жамоа сардори эдим ва шу боис ўзимда жуда катта босим ҳис қилардим. Майдонда боримни берардим, чунки жамоани ғалаба сари етаклашим керак эди. Баъзан мағлубиятлардан сўнг уйга келиб йиғлардим. Кечалари ухлай олмасдим ва жуда қийналардим. 
Мағлубиятдан сўнг айрим футболчилар автобусда бир-бирлари билан кулишиб, келажаги ҳақида гаплашишарди. Бундай ҳолат бир неча йил давом этди. Фақатгина Насри ва ван Перси мен билан бир бўлди. Агар ҳамма футболчилар ўз ишларига муносабатларини ўзгартирмаганларида эди, мен "Арсенал"дан кетмасдим", - дейди Фабрегас.
Фабрегас 2003-2011 йилларда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг "Барселона"га кўчиб ўтган.

25.03.2020, 23:26 22 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш