АПЛда жорий мавсумнинг энг яхшилари эълон қилинди

Ҳали мавсум якунига етгани йўқ.
"Ливерпуль" клуби форварди Садио Мане The Guardian нашри талқинига кўра Англия премьер-лигасининг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Таъкидлаш керакки, Мане бу мавсум премьер-лигада 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси эса "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Адам Траоре бўлди. Энг яхши мураббий деб эса "Шеффилд Юнайтед" устози Крис Уайлдер топилди.
Мавсумнинг энг чиройли голи сифатида эса "Манчестер Сити" хавбеки Кевин де Брюйненинг "Ньюкасл" (2:2) дарвозасига киритган голи эътироф этилди.

25.03.2020, 22:51 12 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш