Обамеянгдан воз кечишди

У ўзига бошқа жамоа топишига тўғри келади.
"Барселона" клуби "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар бор эътиборларини "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қаратишган.
Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ Обамеянгнинг ўзи ҳам "Барселона"га ўтмоқчилиги ва "канонирлар" унинг трансферини 55 млн еврога баҳолашаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсум "Арсенал" сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

25.03.2020, 21:32 38 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш