Нани: Роналду мендан кўп нарсаларни ўрганган

У Криштиану ҳақида ҳазил қилди.
"Орландо Сити" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Нани фаолияти давомида ўзи билан бир клубда ўйнаган энг яхши 5 футболчи кимлар эканлигини айтди.
"Дарвозага Де Хеани қўяман, у жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири. Давид яхши дўст, аммо у ўзи билан қўзойнак олиб юриши керак. Чунки усиз ҳеч нарса кўра олмайди.
Деку -  менинг кумирларимдан. У кўп нарсани ўргатган. Декунинг техникаси 5 га 5 ўйнаганда жуда асқотади. Ҳимоячи Бруну Алвеш, ҳимоя учун жуда ҳам техникаси юқори бўлган футболчи. 
Кўникмалар Криштиану Роналдудан, унинг тезкор оёқлари... У ёшликда кўп нарсаларни мендан ўрганган (кулади) ва бу ҳақда билади", - деди Нани.
Маълумот учун, Нани бунга қадар Спортинг", "Манчестер Юнайтед", "Фенербахче", "Валенсия" ва "Лацио" каби клубларда тўп тепган.

25.03.2020, 21:06 27 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш