«Лейпциг» «Тоттенxэм» учун Забитцернинг нархини маълум қилди

"Тоттенxэм" Марсель Забитцер билан марказий чизиқни кучайтирмоқчи, аммо бунинг учун лондондиклар 45 млн фунт тўлаши керак, деб хабар беради Bild.
 
26 ёшли Австрия терма жамоаси футболчисининг "Лейпциг" билан шартномаси 2022-йилнинг ёзигача амал қилади.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда Забитцер "Лейпциг" сафида 35 та учрашув ўтказиб, 15 та гол ва 8 та голлик узатма амалга оширган.
Манба: Bild

25.03.2020, 20:23 30 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш