"Челси" испаниялик футболчи учун таклиф тайёрламоқда

Diario Sport хабарига кўра, "Челси" раҳбарияти ҳимоячи Марк Кукурельянинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, шартномаси "Барселона"га тегишли бўлган ҳимоячи мавсум бошидан "Хетафе" сафида тўп сурмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, лондонликлар келгуси трансфер ойнасида испаниялик футболчи учун 23 млн евро таклиф қилмоқчи.
Таъкидланишича, Кукурелья "Порту" ҳимоячиси Алекс Теллесга қараганда арзонроқ вариант ҳисобланади.
Манба: Diario Sport

25.03.2020, 20:10 61 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш