Ибрагимович ва Кавани "Лидс"да ўйнаши мумкин эди

"Лидс" президенти Ибрагимович билан гаплашганини айтиб ўтди.
"Лидс" клубининг хўжайини Андреа Радриццианининг сўзларига кўра, клубнинг қишги трансферлар ойнасидаги мақсади ПСЖ форварди Эдинсон Кавани ва "Милан"га кўчиб ўтган Златан Ибрагимович бўлган.
"Мен Златан билан очиқ гаплашдим. У бизга етарлича фойда келтириши мумкин эди, аммо якунда "Милан"ни танлади. У мен билан очиқ ва тўғри сўз бўлиб гаплашди.
Биз оқилона ва мураббийнинг истакларига боғлиқ тарзда иш тутишимиз керак. Мен бош мураббий Бьелса билан Кавани ва Ибрагимович борасида гаплшиб улгурмаган эдим. Чунки, музокаралар муҳакама қилиш керак бўлган босқичга етиб бормади," - деди Радрицциани.

25.03.2020, 19:32 24 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш