Йиғилишда "Юве" ва "Лацио" президентлари ўзаро баҳслашди

"Лацио" мавсумни давом эттириб қўйишни хоҳламоқда, "Ювентус" эса...
"Ювентус" президенти Андреа Аньелли ва "Лацио" президенти Клаудио Лотито А Сериянинг бўлажак мавсуми борасида тортишишди.
Лотито корнавирус касаллиги кенг тарқалгани сабабли, қолдирилган чемпионатни жорий йилда якунлаб қўйиш мумклигини таъкидлади.
"Сиз маълумотларни кўрдингизми? Вирус пасаймоқда! Мен буни футбол клублари шифокорлари билан эмас, балки вирус билан бевосита ишлайдиган мутахассислар билан мулоқотда бўлганим учун биламан!" - деди Лотито учрашувда.
“Албатта. Энди сиз тажрибали вирусологга айландингиз," - дея жавоб қайтарди Аньелли.

25.03.2020, 19:21 29 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш