А Серия клублари лигада 22 та жамоа қатнашишини хоҳлашмоқда

Италия клублари чемпионатнинг схемасига ўзгартирилиш киритишни таклиф қилишди.
Машхур журналист Никола Скиранинг хабар беришича, А Сериянинг кўплаб клублари турнир жадвалининг сўнгги поғоналарини эгаллаб турган жамоалар Б Серияга тушириб юбормаслигини исташмоқда.
Бунинг ўрнига, қуйи лигадаги энг яхши бўлиб турган 2 та жамоани А Серияга қўшиб, кейинги мавсумни 22 та клуб билан ўтказишни таклиф қилишмоқда.
Шу тариқа, 2 мавсумни ўтказиб, 2022 йилдан яна жамоаларнинг сони 20 тага қисқартирилади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус кассалиги туфайли Италияда чемпионат қолдирилган эди.

25.03.2020, 19:02 18 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш