"Аякс" ҳимоячиси "Челси" эътиборини тортмоқда

У янги мавсумни янги чемпионатда бошлаши мумкин.
Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳимоячиси Николос Тальяфико "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, "аристократлар" "Лестер" ҳимоячиси Бен Чилуэллни сотиб олиш фикридан қайтишган ва бу борада айнан 27 ёшли Тальяфико номзодига тўхталишган.
Маълумот учун, Николос Тальяфико жорий мавсум "Аякс" сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.

25.03.2020, 15:51 29 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш