"Челси" "Аякс"нинг яна бир футболчисини харид қилмоқчи

Зиеш ортидан у ҳам Лондонга йўл олиши мумкин.
"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
The Daily Express нашри хабарига кўра, ҳимоячи учун Лондоннинг "Челси" клуби даъвогарлик қилмоқда. Аргентиналик футболчининг тахминий трансфер суммаси 35 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "аристократлар" нидерланд клубининг бошқа бир футболчиси Хаким Зиешни трансферини амалга оширган эди.

25.03.2020, 15:47 25 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш