Коутиньо учун хеч бир клуб таклиф билан чиқмади, "Барселона"нинг қандай режаси бор?

Унга жамоа топиладими?
"Барселона" бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо учун харидор топа олмаяпти.
Айни дамда "Бавария"да ижара асосида тўп сураётган 27 ёшли футболчини мюнхенликлар ҳам сотиб олиш ниятини билдиришмади.
Marca нашрига кўра, "Барселона"да бразилиялик футболчини 80 миллион еврога харид қилиш бўйича таклиф ҳам йўқ.
Таъкидланишича, агар ишлар шундай давом этадиган бўлса каталонияликлар Коутиньони кейинги мавсумда ҳам ижарага юборишни режалаштиришмоқда.

25.03.2020, 14:06 28 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш