Месси ҳам коронавирусга қарши кураш учун хайрия қилди

«Барселона» сардори Лионель Месси коронавирусга чалинганларни даволаётган 2та шифохона учун 1 миллион евро миқдорида маблағ ажратди.


"Mundo Deportivo" тарқатган хабарга кўра, ушбу пуллар Барселона ва Аргентинадаги тиббиёт муассасалари ҳисобига ўтказилади. Аргентиналик футболчи ажратган пулларга тиббий ускуналар ва коронавирусга қарши кураш воситалари харид қилинади.

Аввалроқ "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг агенти Жорже Мендеш коронавирусга қарши кураш учун 1 миллион фунтдан кўпроқ пул хайрия қилгани ҳақида маълумот тарқатилган эди.
Манба: bombardir.ru

25.03.2020, 07:00 186 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш