Роналду ва унинг агенти коронавирусга қарши кураш учун қанча маблағ ажратгани маълум бўлди

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду менежери Хорхе Мендес билан биргаликда коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун пул ажратишди.
 
"Daily Mail" хабарига кўра, футболчи агенти билан бирга аллақачон миллион фунтдан кўпроқ пул тўлаган. Криштиану ва Жорже ўз маблағларини Лиссабон ва Портодаги коронавирусга чалинган беморларни даволайдиган касалхоналарга ўтказишди.
Шуниси қизиқки, олдинроқ Роналдунинг ўзи коронавирус учун синовдан ўтган эди. Айни пайтда португалиялик Мадейра оролида карантинни давом эттирмоқда.
Манба: isport.ua

25.03.2020, 06:45 305 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш