Роналдуда ҳам коронавирус аниқландими?

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирусни аниқлаб берувчи тестни топширди.
 
Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, португалиялик футболчида COVID-19  аломатлари топилмади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Роналду ватани Португалияда 14 кунлик карантинда яшамоқда. Аввалроқ, унинг уч нафар жамоадоши – Даниэле Ругани, Блез Матюиди ва Пауло Дибала коронавирусга чалингани аниқланган эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

22.03.2020, 21:58 382 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш