Роналду ва Мендеш шифохоналарга тиббий жиҳозларни харид қилиб беришади

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг агенти Жорже Мендеш билан биргаликда Португалиядаги коронавирусга қарши кураш олиб бораётган шифохоналарга ёрдам беришга қарор қилишди.


Улар тиббиёт муассасаларига 200 минг дона халат ва 50 минг дона ниқоб харид қилиб беришади. Бу ҳақда "AS" нашри хабар тарқатди.

Бундан ташқари, Роналду ва Мендеш бу мақсад йўлида пул ҳам тақдим этишади. Португалияда зарарланганлар сони 1280 кишига, вафот этганлар эса 12 кишига етди.
Манба: bombardir.ru

22.03.2020, 09:07 383 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш