Месси «Барселона»да бир шарт билан қолади

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоада қолишга тайёр, фақатгина битта шарт билан:
 
айни пайда "ПСЖ" таркибида тўп сураётган Неймар жамоага олиб келинсагина "Барса"да қолади дея хабар бермоқда El Confidencial.
Манбанинг ёзишича, аргентиналик футболчи клубда ўзини бахтиёр ҳис қилмаяпти. Уни жамоа қайд этаётган натижалар қониқтирмаяпти, шунингдек, Эрнесто Вальверденинг истеъфоси ҳам Мессини ғазаблантирган.
Мессини "Барселона"да қолишига мотивация берадиган нарса - бу Неймарнинг ортга қайтарилиши. Улар 2013 йилдан 2017 йилгача қадар "Барселона" таркибида ажойиб натижаларга эришишган.
Месси «Барселона» футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоа структурасида 2001 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июн куни ўз якунига етади.

18.03.2020, 11:44 202 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш