Испания ФФ президенти: "Барселона" чемпион бўлмайди"

Испания Футбол Федерацияси президенти Луис Рубиалес Примера чемпионлигини аниқлаш борасида фикр билдирди.
 
"Соврин майдондаги ўйинлар орқали ютилиши керак ва ҳеч қандай адолатсизлик бўлмаслиги керак. Агар мавсум бир маромда якунига етмасам, "Барселона" чемпион деб тан олинмайди. Бу ғирромлик бўлади.
Мусобақа тикланиши керак. Агар УЕФА ким чемпион бўлганини ва лигани ким тарк этганини сўраса, у ҳолда уларга ўз мезонимизни айтамиз. Мен барча нарса майдонда ҳал бўлишини хоҳлайман.
Примера 30 июн куни якунланиши керак. Аммо бу охирги сана бўлмаслиги керак. Ла Лига хотиржам бўлса бўлаверади. Барчаси охирги еврочага тўланади. Барча ваъда қилинган нарсаларни амалга оширилади. Энди бизга хотиржамлик керак", - деди Рубиалес.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

18.03.2020, 11:29 233 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш