Чемпионлар Лигасида ҳафта рамзий терма жамоаси маълум бўлди

УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал учрашувлари якунларига кўра, ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди.


Ундан «Бавария»нинг беш, «Лион»нинг эса уч нафар футболчиси ўрин олди. Шунингдек, «Манчестер Сити», «Реал» ва «Наполи»дан бир нафарда ўйинчи рамзий терма жамоага киритилган.

Чемпионлар Лигасининг рамзий (фентези) терма жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Мануэль Нойер («Бавария»)

Ҳимоячилар: Альфонсо Дэвис, Давид Алаба (иккиси «Бавария»), Фернандо Марсал, Лео Дюба (иккиси «Лион»);

Ярим ҳимоячилар: Люка Тузар («Лион»), Серж Гнабри («Бавария»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Иско («Реал»);

Ҳужумчилар: Дрис Мертенс («Наполи»), Роберт Левандовски («Бавария»).
Манба: daryo.uz

28.02.2020, 09:15 67 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш