Артета: «Бу — шафқатсизлик»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида «Олимпиакос»га қарши бўлиб ўтган ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.


"Бу жуда аламли. Биз Европа лигасида узоқроққа боришни мўлжал қилгандик. Бу мусобақа биз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Эмоционал жиҳатдан жуда оғир ўйин бўлди.

Биз ҳаракат қилдик, ҳаракат қилдик ва яна ҳаракат қилдик. Жуда чуқур ҳимояланган рақибга қарши бор кучимизни бердик. Гол уришга муваффақ бўлдик, аммо ўйин сўнгида белгиланган бурчак зарбасидан тўп ўтказиб юбордик. 

Ўн киши бўлиб ҳимояланган рақибга қарши ҳужум қилиш қийин, лекин хотиржамлик билан ғалаба қозониш учун етарли имкониятларга эга бўлдик. Аммо бундай ҳолат рўй бермади. Сўнгги беш дақиқада ўйинни яхшироқ назорат қилишимиз керак эди. 

– Балки ўйиндан олдин ўйинчилар ўзларига ҳаддан ортиқ ишониб юборишгандир?
– Мен бундай деб ўйламайман. Футболчилар ўйин оғир бўлишини билишарди.

Бундан натижа — шафқатсизлик ва жуда аламли. Шу билан биргаликда ўйинчиларим билан фахрланаман. Кейинги босқичга чиққанимизда улкан натижага эришган бўлардик.
Манба: sports.ru

28.02.2020, 08:43 112 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш