Дембеле: «Лион» «Ювентус» ва Роналдудан қўрқмайди»

"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида "Ювентус"га қарши ўйин олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.


"Ушбу мавсумда барча ишларимиз силлиқ кетаётгани йўқ, лекин Чемпионлар лигаси ўзига хос мусобақа, бу ерда барчаси бошқача. Биз ўзимизга ишоняпмиз ва етарлича руҳланганмиз. 

Роналдудан қўрқмаймиз. Ўзимизнинг кучли жиҳатларимизни биламиз. Ғаройиб ўйин ўтказмоқчимиз, барчаси ўзимизнинг қўлимизда. Одатдагидек ўйнаб, жамоага максимал ёрдам бермоқчиман", - деди Дембеле УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.
Манба: soccernews.ru

26.02.2020, 20:28 54 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш