"Навбаҳор" клуби янги футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди. Улар орасида легионерлар бор

"Навбаҳор" янги мавсум олдидан футболчиларни оммага таништирди
Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бугун янги футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди.
Маросим Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтди. Унда вилоят раҳбари, клуб мутасаддилари, мураббийлар, журналистлар ва мухлислар иштирок этишди.
Тақдимотда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров мазкур маросимга ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва уларни бошланаётган янги мавсум билан табриклади. У сўзи давомида вилоятда футболга катта эътибор қаратилаётганлиги, янги мавсумда "Навбаҳор"нинг олдига юксак мақсад қўйилаётганлиги, бу йил Про-лигада Намангандан 2 та жамоа қатнашишини айтиб ўтди.
Хайрулло Ҳайитбаевич янги мавсумда "Навбаҳор" ўз тарихидаги 2-чемпионлик унвони ҳамда Ўзбекистон кубогини қўлга киритишига тилак билдирди. Ҳоким жамоа таркибига анча савияли футболчилар жалб этилгани, улар билан жамоа ўз олдига қўйилган мақсадига етишини билдирди. 
Қолаверса, Хайрулла Бозоров "Навбаҳор" илк турни "Пахтакор"га қарши ўтказиши ва пойтахтликларга муносиб рақиб бўлишини таъкидлади.
Андрей Канчельскис ўз сўзида янги мавсумга тайёргарлик жараёнидан қониққанлигини билдириб, бўлажак мавсумда жамоа ўз олдига қўйган мақсадини амалаг ошириши учун барча имкониятини ишга солишини билдирди.
Футболчиларга футболка рақамлари топширилмоқда.
Ҳимоячи Хуршид Мухторовга - 28, ярим Ислом Исоқжонов - 11, ҳужумчи Ҳусайн Эргашбоев - 14, ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов - 8, дарвозабон Ислом Абдуллахоновга - 13. ярим ҳимоячи Ислом Рашидхоновга - 27, ҳимоячи Тоҳир Шамситдиновга - 33, ҳужумчи Анвар Ҳожимирзаев га - 77, ярим ҳимоячи Сардор Теляковга - 18, ҳужумчи Руслан Боловга - 88, ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоевга - 95, ҳимоячи Шаҳзод Ҳамидовга - 4-рақамлар топширилди.
Шунингдек, ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедовга - 7, ярим ҳимоячи Иван Соловьёвга - 9, ҳимоячи Комилжон Ғиёсовга - 5, ҳимоячи Обид Жўрабоевга - 15, ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровга - 19, ҳимоячи Игорь Голбанга - 22, ярим ҳимоячи Аббос Ғуломовга - 70, ярим ҳимоячи Абдужамол Исроиловга - 30, ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоевга - 20, ярим ҳимоячи Абдулҳай Исмоиловга - 17, ярим ҳимоячи Комил Тожиддиновга - 21- рақамлар топширилди.

24.02.2020, 12:56 38 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш