"Барселона" ўз таркибини "Леганес" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи

У мавсумни "Камп Ноу"да якунлайди.
Хабарингиз бор бундан аввалроқ "Барселона" асосий ҳужумчиларидан узоқ муддатга айрилгани боис трансфер ойнаси ёпилганига қарамай ўз сафига янги ҳужумчи сотиб олишлари мумкинлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар бу борада "Леганес" форварди Мартин Брейтуэйтни сотиб олишга қарор қилишган.
Маълумот учун, 28 ёшли Брейтуэйт жорий мавсум "Леганес" сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил этмоқда.

17.02.2020, 22:02 44 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш