Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти клубларининг раҳбарлари билан учрашди. "Насаф" жамоаси олдига вазифа белгиланди

Қашқадарё вилояти ҳокими ва футбол мутасадиллари учрашуви ўтказилди
Бугун Қарши шаҳридаги “Ўзбек Нефтигаз Aксиядорлик Жамияти” асосий биносида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Қашқадарё вилояти ҳокими ва вилоятдаги 3 та: “Насаф”, “Машъал” ҳамда “Шўртан" футбол жамоаларининг футбол мутасаддилари, футбол мухлислари ҳамда футболга алоқадор барча шахслар иштирок етишди.
Учрашувдан асосий кўзланган мақсад вилоят ҳокими томонидан “Насаф” футбол клубини жорий мавсумнинг Ўзбекистон чемпионатида кучли учликдан жой олиши устувор вазифа етиб белгиланди.
Қолаверса, вилоятнинг қолган барча жамоаларини янада кучайтириб Қашқадарёга футбол спорт турини ривожланиши ҳақида таъкидланиб ўтилди. Вилоят ҳокими кубоги учун 400 миллион сўм ажратадиган бўлди. Туман ва шаҳар ҳокимликларининг ўз футбол клуби бўлишли кераклиги ҳам айтиб ўтилди.

17.02.2020, 21:46 31 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш