“Бунёдкор” футболчиси легионерга айланди (Фото)

Ушбу клубга юртимиздан 4-футболчи ўтди
“Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Санжар Рихсибоев фаолиятини Тожикистонда давом эттирадиган бўлди.
Ҳамюртимиз Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, футболчи ижара асосида Тожикистон клубига ўтди.
Маълумот ўрнида, Санжар Рихсибоев “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида «Сўғдиёна», «Обод», АГМК ва «Бунëдкор» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот ўрнида, Санжар Рихсибоев «Хўжанд» жамоасига кўчиб ўтган ўзбекистонлик 4-футболчига айланди. Олдинроқ Андрей Сидоров, Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев каби футболчилар ҳам ушбу жамоа сафига келиб қўшилганди.

17.02.2020, 20:21 46 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш