Иммобиле Роналду ва Обамеянгни ортда қолдирди

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Интер»га қарши ўйинда пенальтидан гол урди.


Иммобиленинг А сериянинг сўнгги 4та мавсумида киритган тўплари сони 93тага етди. 

Европанинг кучли бешлик чемпионатларида бу кўрсаткич бўйича фақат «Барселона» сардори Лионель Месси (121 гол) ва «Бавария» форварди Роберт Левандовски (104) олдинда боришмоқда. 

2016/2017 йилги мавсум бошидан буён миллий чемпионатлари доирасида ураётган голлари сони бўйича 29 ёшли Иммобиле "Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг (91 гол) ва «Ювентус» тўпурари Криштиану Роналду (92)ни ортда қолдирди.
Манба: footballhd.ru

17.02.2020, 20:10 95 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш