“Челси” Санчо борасида таклиф юборди

“Челси” Дортмунднинг “Боруссия” клубига вингер Жейдон Санчо борасида расмий таклфи юборди.
 
Бу ҳақда L’Equipe  нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “арилар” таклиф борасида жавоб қайтаришмади, лекин Санчонинг трансфери дортмундликлар учун рекорд қийматга баҳоланиши мумкин.
Маълумотларга қараганда, “Боруссия” футболчини 140-150 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Санчога шунингдек, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Манба: L’Equipe

17.02.2020, 16:09 72 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш