"Пахтакор" Москвада "Спартак" билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

22 февраль куни "Пахтакор" Россиянинг энг совриндор клуби "Спартак" билан Москвада ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
 
"Спартак" футбол клуби "Пахтакор"га ўртоқлик учрашуви ўтказиш юзасидан чиққан мурожаатига клубимиз раҳбарияти томонидан ижобий жавоб қайтарилди ва ўртоқлик баҳсини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Россиянинг энг машҳур жамоаси саналган "Спартак" ҳозирга қадар 10 марта мамлакат чемпионига айланган, 12 бор СССР чемпионатида ғолиб чиққан. Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган Доменико Тедеско шогирдлари билан беллашув Ўзбекистон суперлигаси ўйинларини бошлашдан аввал ва Чемпионлар лигасининг навбатдаги баҳсларига ҳозирлик кўришда жамоамизга асқотиши табиий. Ўз мамлакатларининг энг совриндор клублари ўртасидаги тўқнашув ўзига хос интригани келтириб чиқаради.
Ўйин 22 февраль, шанба куни Москвадаги "Откритие Арена" стадионида Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Манба: www.pakhtakor.uz

17.02.2020, 14:50 84 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш