Ла Лига президенти УEФАнинг «Манчестер Сити» борасидаги қарорини қўллаб-қувватлади

Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Манчестер Сити"нинг Еврокубоклардан четлатилишига муносабат билдирди.
 
"УEФА ниҳоят қатъий чоралар кўрди. Молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш ва молиявий допингни жазолаш келажак учун жуда муҳимдир.
Ниҳоят биз аниқ ҳаракатларнинг яхши намунасини кўрдик ”, деди Тебас.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" икки мавсумга Еврокубоклардан четлатилди ва 30 миллион евро миқдоридаги жаримага тортилди.
Манба: sports.ru

15.02.2020, 07:59 110 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш