Бундеслиганинг январ ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳолланд Бундеслиганинг январ ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
 
19 ёшли норвегиялик футболчи бошқа номзодларни, хусусан, жамоадоши Жейдон Санчони, "Бавария" футболчилари Иван Перишич, Роберт Левандовски ва Леон Горетцкани ортда қолдирди.
Январ ойида ҳужумчи Бундеслигада 2 та ўйин ўтказди ва 5 та гол уришга эришди.
Манба: sports.ru

15.02.2020, 08:10 49 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш