"Манчестер Сити" ЕЧЛдан икки йилга четлаштирилди

УЕФА Англиянинг "Манчестер Сити" клубини Европа Чемпионлар Лигасининг келаси икки мавсумда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этди.
 
"Манчестер Сити" УЕФАни чалғитгани ва молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлиги учун Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасидан четлатилган. Агар "Манчестер Сити" Англия Премьер Лигасининг келаси икки мавсумида Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритган тақдирда ҳам 2020/21 ҳамда 2021/22 йилги мавсум мусобақаларида иштирок эта олмайди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, "Сити" ушбу қарор юзасидан Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола шогирдлари Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсум 1/8 финалида Мадриднинг "Реал" клубига тўқнаш келган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

15.02.2020, 06:35 348 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш