“Аякс”ни “бой” қилган 5 та футболчи

Голландиянинг “Аякс” клуби мана неча йиллардан бери жаҳон футболига иқтидорли футболчиларни етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.
 
Бугун stadion.uz ушбу клуб тарихида энг кўп даромад келтирган 5 та трансферни ёдга олади.
Аркадиуш Милик
Баъзан трансферлардан яхши пул ишлаб олиш учун академиядаги футболчиларни узоқ муддат тарбиялаш шарт эмас. Шунчаки, иқтидорли футболчиларга ўйин амалиёти беришнинг ўзи етарли. Масалан, Германиянинг “Баер” клубида ўзини кўрсата олмаган Милик учун голландлар 2,8 миллион (2015 йил) тўлашди ва унга имконият тақдим этишди. Қарабсизки, ўша йили футболчи Голландия чемпионатида 24 та гол киритди ва мавсум сўнггида “Наполи”га 32 “лимон” эвазига сотиб юборилди. ҚизиғИ шундаки, “Баер” атиги бир мавсум тўлиқ имкон бермаган футболчига Голландлар ишонишди ва уни янги даражага атиги бир мавсумда олиб чиқишди. 
Ҳаким Зиеш
Марокашлик футболчи клуб тарихидаги энг қиммат харидлар орасида 8-ўринда бормоқда. Бундан тўрт йил илгари “Аякс” “Твенте”га футболчи учун қўрқмасдан 11 миллион евро тўлаган эди. Орадан 4 йил ўтиб бу трансфер ўзини тўлиқ оқлади дейишга ҳақлимиз. Биринчидан Зиеш жамоа сафида 160 та учрашувда майдонга тушди ва 48 та гол ва 82 та ассистни амалга оширди. Иккинчидан клубга (Челси уни 40 миллион еврога харид қилди) 29 миллион евро соф даромад келтирди. Бундан ортиқ омадли трансфер бўлиши жуда мушкул.
Давинсон Санчес
«АтлетикоНасьональ жамоасидаги ўйинлари орқали “Аякс” скаутларининг эътиборини тортган ҳимоячи 2016-йилда 5 миллион евро эвазига харид қилинганида, кўпчлик унинг келажагига шубха билан қараган эди. Дарҳақиқат, Санчес ўйин чоғида жуда кўп қўполлик ишлатар, тактик жуда кучсиз футболчи эди. Унинг якка курашлардаги устунлиги учунгина харид қилишгандек кўринган эди, бироқ аслида барчаси бошқача кўриниш олди. Голландияда атиги бир мавсум ўтказганига қарамай, Санчес “Аякс” сафида тартибли ва ўйинни ўқий оладиган ҳимоячи даражасига чиқишга муваффақ бўлди. Энг қизиғИ шундаки, Санчес “Аякс” сафидаги ягона мавсумида 7 та гол ва 2 та ассистни амалга оширишга муваффақ бўлди. Мухлислар истамаган бўлса, 2017-йилда голландлар уни “Тоттенҳем”га 42 миллион еврога пуллашди.
 
Френки Де Йонг
2015-йилда “Виллем II” жамоасида 10,3 миллион еврога харид қилинган Де Ёнгнинг келажаги порлоқ эканлиги кундек равшан эди, бироқ унинг бу даражага кўтарилишини кўпчилик тасаввур қилмагани аниқ. “Аякс” клуби керакли паллада керакли суммани аямасликни биладиган жамоа эканлиги ушбу трансферда яққол кўзга ташланади. Жамоа сафида 4 йил тўп сурган Френки ҳар жабҳада ўсишга эришди. У жамоага ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиб келган бўлса, “Аякс” уни марказдаги универсал футболчига айлантирди ва “Барселона”га 75 миллион эвазига сотиб юборди.
 
Маттейс Де Лигт
Ҳимоячи клуб академиясида нақд 10 йил шуғуллангани ҳеч кимга сир эмас. “Аякс” уни болакай даврида ўз бағрига олди ва дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айлантирди. Эрик Тен Хаг қўл остида ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб борган клубнинг юлдузи сифатида кўзга яққол ташланган ҳимоячи жамоада узоқ ушланиб қолмаслиги аниқ эди. Амалда ҳам шундай бўлди. Жамоа сардори учун кечган курашда “Ювентус” 85 миллиондан воз кечди ва барча даъвогарларни четга суриб ташлади.
Манба: Stadion.uz

15.02.2020, 06:05 480 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш