"Интер" Мартинесга ўринбосар топди

У А Серияга йўл олиши мумкин.
"Интер" ёзда клубни тарк этиши кутилаётган ҳужумчи Лаутаро Мартинесга ўринбосар излаш ишларини бошлаб юборди.
Италия нашрлари хабарига кўра, италияликлар раҳбарияти "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянгни аргентиналикнинг заҳира варианти сифатида кўришмоқда.
Обаменянгнинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Томонлар янги келишув бўйича музокараларни бошлашганича йўқ. "Нерадзуррилар" эса вужудга келган ушбу вазиятда унумли фойдаланиб, форвард билан шартнома имзолаш ниятида.

14.02.2020, 22:41 20 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш