"Металлург" Туркияда Россия клубига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди

Бекободликлар бирорта ҳам жавоб тўпи кирита олишмади.
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” клуби бугун ўзининг навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Бекободликларга бу сафар Россиянинг “Армавир” клуби рақиблик қилди. Учрашув кутилмаганда “Металлург”нинг 3:0 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Назорат учрашуви. Туркия, Анталия.
“Армавир” – “Металлург” – 3:0 (1:0).
“Металлург”: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Саламат Қуттибоев, Аббос Отахонов, Андрей Шипилов, Акбар Исматуллаев, Евгений Чумак, Аброр Тошқўзиев, Шаҳзод Ғофурбеков, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мурод Бобожонов.
Заҳира: Акмал Турсунбоев, Муҳаммад Исаев, Шаҳзод Убайдуллаев, Худойшукур Сатторов, Одил Абдумажидов, Ихтиёр Тошпўлатов, Дониёр Нарзуллаев,Тўлқин Эргашев, Абдуғани Камолов, Маҳмуд Қудратуллаев.
Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра “Металлург” эртага  мамлакатимизга қайтиб келади ва Суперлигага тайёргарликнинг якуний қисмини пойтахтда олиб боради.

14.02.2020, 21:32 20 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш