Роналду: “Танам 20 ёшда? Ошириб юборишган”

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоаси етакчиси Криштияну РоналдуКрис Диксон учун эксклюзив интервью берди 
-Сендаги тери остидаги ёғлар 7 фоизини ташкил этади. Бу ҳайратланарли кўрсатгич. Бундай даражага кўтарлиш учун қандай таомларни истеъмол қиласан?
- Бу тўғри. Биласанми, ҳаётимнинг 70 фоизини футбол ташкил этади. Соддароқ қилиб айтганда, ўзимни шу спорт турига бағишлаганман. Бундан ташқари, мен футболга оид бўлмаган машғулотлар ўтазишни ҳам канда қилмайман. Ғалабаларимнинг 90 фоизи танамнинг қандай спорт формасида бўлишига боғлиқ. Ҳар доим яхши спорт формасини ушлаб туришим учун мириқиб ухлашим, яхши таомланишим ва юкламалардан сўнг тикланишим керак. Бу ҳеч кимга сир эмас. Сен ўзинг учун ўзинг қайғуришинг керак. Бошқа ҳеч ким сен учун жон куйдурмайди. Албатта, ҳар куни парҳез қила олмайман. Баъзан, ўғлим билан питса еб филм томоша қиламан. Тўхтовсиз чекловлар ҳам зарар келтириши аниқ. умуман олганда, бу менинг ҳаётим.
- “Ювентус” шифокорлари сенинг тананг 20 ёшли йигитларники билан бир ҳил дейишган эди?!
- Тўғриси, улар бироз ошириб юборишган кўринади. Шундай бўлсада, мен ўз спорт режимга қатъий амал қиламан.
- Айтчи, бир кунда неча кун машғулот ўтказасан?
- Мен ҳар куни машғулот ўтказмайман. Масалан, ҳар куни тошкўтармайман. Сабаби, ўйинга қадар чарчаб қолишдан эҳтиёт бўламан. Машғулотларда ҳам балансни ушлаш керак. Ҳаётда жуда кўп нарса тарозини бирдек ушлашга боғлиқ. Ёшинг катталашгани сари, ўз танангни яхшироқ англаб борасан ва ақл билан машғулот ўтказишни бошлайсан. Сон эмас, сифат муҳим. бу оддий ҳақиқатни секин-асталик билан тушуниб етдим. Мен 20 ёшдан 27 ёшга қадар умуман бошқача машғулот ўтказар эдим. Сен 30 ёшга яқинлашар экансан, барчаси ўзгараётганини тушиниб етасан. Шуга қарамай, мен ўзимни ҳозир ҳам аъло даражада ҳис этяпман. Энг муҳим омиллардан бири – мотиватсиа мени тарк этганича йўқ. Бу катта ғалабаларга эришишда ёрдам беради. Мен орзуларим сари интилишда давом этмоқчиман.
Манба: Stadion.uz

14.02.2020, 20:16 124 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш