Касорла: «Арсенал» мендан Чуквезe ва Торрес ҳақида сўради

"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Санти Касорла ҳамон собиқ жамоаси билан илиқ муносабатларни сақлаб келмоқда.
 
Испаниялик ярим ҳимоячининг айтишича, "Арсенал" вакиллари суҳбат чоғида унинг жамоадошлари ҳимоячи Пау Франсиско Торрес ва қанот ярим ҳимоячиси Самуэль Чуквезе ҳақида сўрашган.
"Арсенал" Чуквезе ва Торрес ҳақида сўради. Ажойиб жамоалар "Вильярреал"нинг ёш футболчиларига қизиқиш билдираётгани яхши, аммо айни пайтда уларга бу ерда қолишни маслаҳат бердим.
Улар ҳали ҳам олдинга интилишлари керак. Бу йигитлар жуда яхши характерга эга. Улар ўйинчи сифатида ўсишда давом этишини ва келажакда биз уларнинг гранд жамоаларга йўл олишини кутиб қоламиз", - деди Касорла.
Манба: Daily Mail

14.02.2020, 19:59 126 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш