ЦСКА собиқ президенти: "Финалдан олдин ҳакамларга 5000 доллардан берганмиз”

Москванинг ЦСКА клуби собиқ президенти Шахруди Дадаханов 2000 йилги Россия Кубоги финалидан олдинга зиддиятли вазиятни айтиб берди.
 
"Эҳтимол, Левников билан қўл бериб кўришмасман. Ундан ҳалиям хафаман. Қайси ўйин учун? 2000 йил, ЦСКА - "Локомотив", Россия Кубоги финали. “Локомотив” клуби президенти Валерий Филатов билан ўйиндан олдин учрашувни одилона бошқариши учун учрашув бош ҳаками Левниковга 5000 АҚШ долларидан бериш борасида келишиб олгандик. У бўлса... Учрашувнинг 12-дақиқасидаёқ Максим Боковни майдондан четлатди! Тўғри, ўйин қоидаси бузилган эди, лекин қизил карточкага тортадиган вазият эмасди. Левников сариқ карточка кўрсатса бўладиган вазият эди. У жуда кўплаб хатоларга йўл қўйди. Биз ўйиндан кейин ҳакамга эътирозимиз борлигини ўйин қайдномасига киритгандик, ҳакамлар-эскперт комиссияси бизнинг эътирозимизни қабул қилган ва Левниковни ҳакамликдан четлатганди– дея хотирлади Дадаханов.
2000 йилги Россия Кубоги финалининг асосий таймлари 1:1 ҳисобида якунига етган, қўшимча бўлимларда эса "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

14.02.2020, 19:38 198 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш