Салоҳ Олимпиадада иштирок этадими? Клопп жавоб берди

"Ливерпул" бош мураббийи Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, клуб ҳали ҳам ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги Олимпиада ўйинларига қўйиб юбориш ҳақида қарор қабул қилмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Миср Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Шавки Гариб 27 ёшли футболчини Олимпиада ўйинларига чақириладиган номзодлар рўйхатига киритган эди.
- Мен мавсумолди йиғинларида футболчини йўқотишни хоҳлайманми? Йўқ, албатта. Тўғри, биз турли вариантларни кўриб чиқишимиз керак. Бизга кўпроқ маълумот керак. Ҳаммаси қандай тус олади? Тайёргарлик қачон бошланади? Кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳали ҳеч ким биз билан боғланмаган, шунинг учун биз Салаҳ ва Олимпиада ҳақида ҳали қарор қабуд қилмадик.
Олимпиада турнири 22 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади.
Агар Салоҳ олимпиадага борадиган бўлса, мавсумолди тайёргарликни ва Англия чемпионатининг 2020/21-мавсумдаги дастлабки турларини ўтказиб юбориши мумкин.
Манба: sports.ru

14.02.2020, 19:19 144 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш