УЕФА Евро-2020 чипталари учун рекорд даражада ариза олди

Бунақаси бўлмаган.
УЕФА ўзининг расмий сайтида Евро-2020 ўйинлари чипталари учун рекорд даражада ариза олганини маълум қилди.
Унга кўра ташкилотга қитъа чемпионати учун жами 28,3 млн одамдан ариза келиб тушган. Таъкидлаш керакки, бу Евро-2016 дан икки баробарга кўп деганидир. Бироқ, чипталарга фақатгина 2,5 миллион ишқибоз эга бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу сафарги Европа чемпионати мусобақанинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан қитъанинг 12 та шаҳрида ўтказилади.

14.02.2020, 18:26 77 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш