"Бавария" "Интер" футболчисини харид қилмоқчи

Хорват Бундеслигада қолмоқчи.
Bild нашри хабарига кўра, "Бавария" хорватиялик хавбек Иван Перишичнинг ўйинидан қониқмоқда ва уни 20 миллион еврога харид қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик "Интер" футболчиси ҳисобланиб, германияликлар таркибида ижара асосида тўп сурмоқда.
Жорий мавсумда хавбек Бундеслигада 15 та ўйинда 4 тадан гол ва голлик узатма муаллифига айланган.

14.02.2020, 14:56 96 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш