“Металлург”да “Ювентус” ўйинчи кўрикдан ўтмоқда

Ғаройиб янгилик!
Бунақаси ҳали ўзбек футболи тарихида бўлмаган. Аёллар футболи тарихида. Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург-вумен” жамоаси таркибига Кот д’ Ивуарлик ўйинчи келиб қўшилди. Унинг исми шарифи Н’Днеге Периале Розахарин Кабрини. 1993 йилнинг 4 февралида таваллуд топган. Амплуаси – ярим ҳимоячи.
Ўзбекистонга ташрифига қадар Кот д’ Ивуарнинг “Ювентус де Йопугон” жамоасида тўп сурган. Кот д’ Ивуарнинг етакчи жамоасига 2013-2014 йилги мавсумдан ўтган. Шу вақт ичида тўрт карра Кот д’ Ивуар чемпиони, бир марта вице-чемпиони бўлган. Федерация кубоги, мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Шу ўринда Кот д’ Ивуар аёллар чемпионатида 14 та жамоа иштирок этишини айтиб ўтмоқчимиз.
Ёшлигидан Кот д’ Ивуар терма жамоалари мураббийлари эътиборида. U-20 Жаҳон чемпионати саралаш босқичида (2013-2014), Канадада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралаш раундида (2013-2014) Кот д’ Ивуар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2018 йили Ғарбий Африка футбол федерациялари кубоги мусобақасида қатнашиш учун миллий терма жамоага жалб этилган.
Н’Днеге “Металлург-вумен” мураббийларига маъқул келса у билан шартнома имзоланади. Бунақаси ўзбек футболи тарихида биринчи марта содир бўлади. Воқеалар ривожини бизнинг ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

14.02.2020, 09:36 66 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш