Зидан "Боруссия"дан ҳимоячисини қайтариб олишни режалаштирмоқда

У Мадридга қайтиши мумкин.
"Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси Араф Хакими мавсум сўнггида "Сигнал Идуна Парк"ни тарк этиши мумкин.
AS нашри хабарига кўра, "Реал" устози Зинедин Зидан клуб раҳбариятидан "асаларилар" сафида ижара асосида тўп сураётган марокашлик футболчисини сотиб юбормасликларини мавсум сўнггида клуб ихтиёрига қайтаришларини сўраган.
Олдинроқ, дортмундликлар мадридликлардан 21 ёшли футболчини тўлақонли харид қилишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Жорий мавсумда марокашлик Бундеслига баҳсларида 21 та ўйинда 2 та гол ва 7 та голлик узатма берган.

14.02.2020, 08:32 176 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш