Италия кубоги. Сўнгги дақиқада Роналду пенальтидан урган гол «Ювентус»га дуранг келтирди (видеошарҳ)

Италия кубогининг ярим финал босқичи «Милан» ва «Ювентус» жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин "Сан-Сиро"да бўлиб ўтди. 


Мезбонлар учрашувни анча фаол бошлаб, бир нечта хавфли вазиятлар яратишди. Йўлланган зарбаларни эса Буффон қайтаришга муваффақ бўлди. Баҳснинг 64-дақиқасида эса Ребич томонидан яқин масофадан берилган зарба қаршисида "Юве" посбони ҳам ожиз қолди.

Орадан 7 дақиқа ўтиб эса Тео Эрнандес жамоасини қийин аҳволда қолдирди. У майдонда марказида Пьяничга нисбатан қўполлик ишлатгани боис иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

Баҳснинг 87-дақиқасида Роналду рақиб жарима майдони ичида чалқанча услубда зарба берди. Тўп эса тескари ҳолатда турган ҳимоячи Калабриянинг қўлига тегди. 

Ҳакам видеотакрорни томоша қилгач пенальти белгилади. Криштиану ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 

Жавоб ўйини 5 март куни Туринда бўлиб ўтади.

Италия кубоги, ярим финал
Милан – Ювентус 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 61 Ребич, 1:1 – 90, пенальти Роналду. 
Милан – Доннарумма, Калабрия, Романьоли, Тео, Кьер, Кастильехо (Салемакерс, 80), Кессиэ, Беннасер, Чалханоглу (Лукас Пакета, 87), Ибраҳимович, Ребич (Лаксальт, 74).
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо (Игуаин, 69), де Лигт, Пьянич, Матюиди (Рабьо, 73), Рэмзи (Бентанкур, 63), Куадрадо, Роналду, Дибала.
Огоҳлантиришлар: Ибраҳимович (29), Рэмзи (30), Тео (42), Кессиэ (58), Кастильехо (69), Калабрия (90).
Четлатиш: Тео (71).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

14.02.2020, 07:41 29 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш