Николас Отаменди фаолиятини қаерда якунламоқчи?

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Николас Отаменди фаолиятини Аргентина клуби "Ривер Плейт"да якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида футболчининг агенти Мартин Сендоа такидлаб ўтди.
"Николас "Ривер"да нафақага чиқиш ниятида.
У айни дамда "Манчестер Сити"да ўзини жуда яхши хис этмоқда, аммо унга "Ривер Плейт"дан қўнғироқ қилиб, трансферга кўндира олишса, Николас ёздаёқ Аргентинага қайтишга тайёр.
Шунга қарамасдан у билан хеч ким алоқага чиқмади, аммо биргина қўнғироқ барчасини ўзгартириб юбориши мумкин", - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, Отамендининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2022-йил ёзигача амал қилади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

14.02.2020, 07:19 138 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш