Вальверде «Барселона»дан кетиш дамлари ҳақида гапирди

«Барселона» собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде клубдан истеъфога чиқарилгач, буни қандай қабул қилганлиги ҳақида гапирди.
 
«Барселона»дек жамоани бошқариб, омадим келган дея оламан. Бу клубда фаолият олиб бориш қай даража аҳамиятли эканлигини жуда яхши тушунаман. Жамоа билан шартнома имзолаганингдаёқ, бу клубдаги тақдиринг фақатгина натижага боғлиқ эканлигини тушунасан. Катта клубларда мураббий ҳар қандай ҳолатда жавобгарлигича қолади.
«Барса»да менга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишдими, деб ҳаттоки ўйламаганман. Аммо биламанки, бундай жойда ишлаганингдан кейин одамлар бу саволни кўп муҳокама қилишади, турли баҳсларга киришишади. Сен эса бундай қийин пайтда ҳаётингни ўтган қисмини худди саҳифани вароқлагандек ўтказишинг ва ортга қарамаслигинг муҳим. 
Режаларим? Очиғини айтсам, келажагим борасида ҳали ҳеч қандай қарорга келганим йўқ. Балки яқин орада ғайриоддий саёҳатга йўл оларман. Ўз вақтида Иньеста тўсатдан Японияга кетаётганлигини айтганида, бу қарор менга ҳам ҳайратли кўринганди. Аммо, бу тақдир, эртага нима бўлишини билмайсан», - дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

14.02.2020, 04:57 210 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш