Алиссон: «Жадвалнинг юқорисида бўлиш яхши»

«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди.
 
«Биз чемпионликни қўлга киритишни истаймиз ва бунинг учун ғалаба қозонишда давом этишимиз керак. 
Бизда бири иккинчисини тўлдира оладиган ажойиб футболчилар бор. Масалан, Адриан. Мен жароҳат олганимда у жуда яхши ўйнади. Бу бошқа футболчиларга ҳам тегишли. 
Биз бу даврдан завқланяпмиз, чунки жадвалнинг юқорисида бўлиш яхши. Ғалаба қозониш учун футболни ёқтиришингиз керак. Акс ҳолда ҳар бир баҳсни бундай шиддат билан ўтказиб бўлмайди. Биз бор кучимизни ишга солиб, майдонда бахтли бўлишга ҳаракат қиляпмиз», – деб Алиссоннинг сўзларини келтиради Premier League Productions.

14.02.2020, 06:34 129 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш