Ривалдо: «Ўйлайманки, Месси фаолиятини «Кам Ноу»да якунлайди»

“Барселона” ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси
 
Ривалдо Мессининг каталонияликлар сафини тарк этиши тўғрисидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Мен Мессининг мавсум сўнггида “Барселона”дан кетишига ишонмайман. Ўйлайманки, у фаолиятини “Камп Ноу”да якунлайди. У 14 ёшидан буён шу ерда, у жамоа билан қаттиқ боғланган. У кетиш ҳақида ўйлаяпти деб ўйламайман. Мен учун у бир клуб учун яралган, худди Франческо Тотти “Рома”даги ёки Рожерио Сени “Сан-Пауло”даги сингари.
Месси ЕЧЛда “Барселона”га қарши ўйнаётганини кўриш қийин. Агар у бошқа жамоага ўтадиган бўлса ҳам, Хитойга чемпионаттига кетади, менимча”, -дейди Ривалдо.
Манба: Goal.com

14.02.2020, 05:19 49 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш