"Челси" ва ПСЖ "Манчестер Юнайтед" посбонига қизиқиб қолди

У мавсумни ижарада ўтказмоқда.
“Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Дин Хендерсон ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли дарвзабонга “Челси” ва ПСЖ клублари жиддий қизиқмоқда. Ўз навбатида “қизил иблислар” ҳам Хендерсоннинг маҳоратига ишонишмоқда, бироқ янги мавсумда унга асосий таркибдан жой кафолатланмаганини ҳам айтишмоқда.
Маълумот учун, Хендерсон жорий мавсумни “Шеффилд Юнайтед” сафида ижарада ўтказмоқда. У АПЛда 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 21 та гол ўтказиб юборди.

14.02.2020, 00:11 14 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш