Ла Лига маош учун энг кўп пул сарфлайдиган клублар рўйхатини тузиб чиқди. "Барселона" пешқадам, "Реал" эса...

Грандлар бу борада ҳам етакчи.
Ла Лига ўзининг расмий сайтида чемпионатда иштирок этаётган жамоалар маош учун қанча маблағ сарфлашларини эълон қилди.
Унга кўра рўйхатнинг энг юқорисидан “Барселона” жой олди. Каталонияликлар клуб аъзолари учун йилига нақд 656,43 млн евро сарфлашади.
Кучли учликдан эса “Реал”  (641,05 млн) ва Атлетико» (348,50 млн) жой олган.
Топ бешталикдаги рўйхатда эса “Севилья” (185,16 млн) ва “Валенсия” (177,11 млн) клубларини кўриш мумкин.

13.02.2020, 22:02 27 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш