Малком қачон сафга қайтиши мумкинлигини айтди

У "Локо"га қарши ўйнаши мумкин.
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби вингери Малком қачон питерликлар сафида расмий ўйинларда майдонга тушишни бошлашини айтди.
“Мен ҳар доим ўйнашни хоҳлаганман, аммо ҳали 100 фоизга тайёр эмаслигимни ва ҳали жисмоний ҳолатимни яхшилашим кераклигини биламан. Ҳозирча ўртоқлик ўйинларида маълум дақиқалар майдонга тушиб турибман ва босқичма-босқич 29-санага тайёрланяпман", - дейди Малком.
Маълумот учун, Малком “Зенит” сафига 2019 йилнинг ёзида “Барселона”дан 40 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Зенит” 29 февраль куни Россия премьер-лигаси доирасида “Локомотив”га қарши баҳс олиб боради.

13.02.2020, 21:41 26 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш